Каталог :: Педагогика

Лекция: Аклан заиф укувчилар нуткининг лексик томони устида олиб бориладиган ишлар тизими

                         Аклан заиф укувчилар нуткининг                         
               лексик томони устида олиб бориладиган ишлар тизими.               
                                      Режа.                                      
     1. Лексик компонет.
     2. Лексик компонет устида ишлаш йуллари.
     3. Суз маъноси устида ишлаш.
     4. Гап тузиш махоратини кенгайтириш.
Ёрдамчи мактабда укувчиларнинг суз бойлигини ошириш, нуткининг лексик
компоненти устида ишлаш мураккаб жараёни булиб, куйидаги йуллар билан амалга
оширилиши мумкин:
     1. Укувчиларни уларга нотаниш суз ва иборалар билан таништириш;
     2. Укувчиларни сузнинг янги маънолари билан таништириш;
     3. Укувчи нуткидаги кам истеъмол килинадиган сузларни истеъмолли
сузларга айлантириш;
     4. Укувчи нуткидаги кам истеъмол сузларни бартараф этиш;
Суз товуш ёки товушлардан иборат бирор маъно билдирувчи нутк бирлиги, гап
булагидир. Суз ёрдамида биз аник ва мавхум тушунчаларни ифодалаймиз,
фикримизни баён киламиз. “Лексикология” булими сузнинг уз ва кучма маъноси,
маънодош (синоним) сузлар, шаклдош( омоним) сузлар, талаффузи якин, маъноси
фарк килувчи (пароним) сузлар, тарихий сузлар, янги ва эскирган  сузлар, касб
хунарга оид сузлар, шевага оид сузлар, атамалар, олинма сузлар ибора ва
тасвирий ифодаларга оид материалларни камраб олади.
Сузлар фаолиятнинг барча жабхаларида-оилада, кучада, мактабда, дарс жараёнида
узлаштирилади. Математика, мехнат, тарих мусика фани бошка фанлар, радио,
телекурсатувлар, матбуот, бадиий адабиёт болани ураб турган ижтимоий мухит -
хамма, хаммаси укувчининг суз бойлигини ошириш манбаидир.
Укув нутк фаолияти инсоннинг кундалик турмуши ва турли сохалардаги фаолияти
давомида вужудга келадиган, бошка одамлар билан мулокатга киришиш эхтиёжини
кондиришни таъминловчи мухим жараёндир. Ушбу фаолиятнинг энг оддий усулларини
одам болалик чогида катталар билан мулокатга киришиш оркали эгаллайди.
Нутк фаолиятини амалга ошириш кобилияти боланинг аклий жихатдан ривожланиши
жараёнида такомиллаша боради. Бу кобилиятнинг такомилашиши икки йуналишда
амалга ошади: 1 нутк фаолияти кундалик турмуш билан боглик мулокатларни
амалга ошириш воситаси сифатида мустахкамланиб бароди. 2. Бу фаолият
инсоннинг турли сохаларидаги фаолияти жараёнида пайдо буладиган мулокат
эхтиёжини кондирувчи восита шаклланади. Нутк фаолиятининг кундалик мулокатни
амалга ошириш учун зарур булган кобилиятлар соглом болаларда табиий шароитда
хам етарли даражада ривожланмаган булади.
Аммо нутк фаолиятини инсоннинг турли сохалардаги фаолияти, айникса, аклий
мехнат жараёнида юзага келадиган мулокатни таъминлай оладиган даражага
етказиш учун махсус нутк устириш дарсларини, махсус таълимни жорий килиш
зарурати тугилади. Инсоннинг муайян фаолияти унинг нутк фаолияти учун табиий
асос булиб хизмат килади. Афсуски, она тили дарсларида бундай кучли ва
таъсирчан омилдан тулик фойдаланишнинг имкони йук.
Дарсларда укувчилар томонидан амалга ошириладиган хар кандай фаолият
укитувчининг режаси буйича утказиладиган таълимий укилганлар билан чекланган
бир тарафлама фаолиятдир. Шу сасбли нутк фаолияти учун зарур булган барча
рухий кечинмалар укитувчи томонидан турли таълимий усул ва воситалар ёрдамида
сунъий равишда юзага келтирилади. Бундай таълимий усул ва воситалар
укувчининг онгига ташкаридан таъсир этишга мулжалланганлиги учун улар хар
доим хам керакли рухий кечинмани юзага келтира олмайди. Натижада укув нутк
фаолиятини йулга куйишда бир катор жиддий кийинчиликлар тугилади. Бундан
ташкари, укув нутк фаолияти билан табиий нутк фаолияти уртасидаги фарк тобора
кучайиб боради.
Нутк устириш, лугат устида ишлаш, сузларни тушунтириш, нуткнинг  талаффуз,
лексик, синтактик томонлари устида олиб бориладиган барча ишларнинг асосий
укилганларидан бири булган вазифа, яъни нутк куникма ва малакаларини
шакллантириш, уз фикрларини нутк оркали баён эта олишга ургатиш учун энг
кулай шароит факат табиий нутк вазиятидагина мавжуд булади.
Шунинг учун хозирги кунда энг илгор нутк устириш тизимларини яратишда асосий
эътибор укув нутк фаолиятини имкони борича табиий нутк фаолиятига
якинлаштиришга харакат килиниши бежиз эмас. Мана шу принципиал характерга эга
булган коидани она тили дарсларида изчил равишда куллаш учун аввало анъанавий
укитиш усуллари ва укув воситаларини тахлил килиб, уларни куллаш пайтида
табиий нуткга хос булган рухий жараёнлар кай даражада таъминланишини аниклаш
талаб этилади.
Укувчиларнинг суз бойлигини устиришда куйидаги анъанавий усуллардан
фойдаланиш укилганга мувофик:
1.Суз маъноларини изохлаб бериш, таккослаш ва шархлаш.
Бу усул купрок маъноси ва шакли бир-бирига якин ёки кескин фарк киладиган
сузларни изохлашда кул келади. Нуткимизда бундай сузлар анчагина кисмни
ташкил этади.
Масалан, -и, -у товуш (харф)ларининг талаффузи ва имлоси урганилар экан,
уруш-уруш тушум-тушум сингари сузларни таккослаш оркали уларнинг маъноси
талаффузи имлосини шархлаш мумкин. Кушма отлар ва уларнинг имлоси хакида гап
кетганда пахтагул, гулбозор сингари кушма отларни пахта гули, бош огриги, гул
бозори сингари суз бирикмалари билан таккослаш мумкин.
     2. Сузларни кузатиш. Кузатиш хам таккослаш каби кенг
кулланиладиган аклий фаолият булиб, унга асосланган топшириклар укувчиларнинг
фикрлаш фаолиятини ривожлантиришга самарали таъсир курсатади. Бундай
топшириклардан дарснинг хар кандай боскичида хам фойдаланиш мумкин.  Укувчилар
берилган суз ва ибораларни кузатиб, уларнинг узларига зарур нарсаларни ажратиб
оладилар ва шу асосда муайян хулосага келадилар.
Берилган суз, суз бирикмалари, гап ва матнларни кузатиш       жараёни айни
вактда болаларнинг суз бойлигини ошириш  жараёни булиб, бу усулдан унумли
фойдаланиш укилганга  мувофикдир.
     3. Сузларни маълум белгиларга караб гурухларга ажратиш. Гурухлаш
аклий фаолият булиб, у нутк устириш даврида болаларнинг суз бойлигини оширишда
мухим ахамият касб этади. Бу усул сузларни англатаётган маъноси, суз туркуми,
ясалиши, имлоси, уяси кабиларга ажратиш имконини беради.
Гурухлаш, таккослаш ва кузатиш билан чамбарчас богланган.
Сузларни гурухлаш учун аввало кузатиш ёки таккослашдан     фойдаланишга тугри
келади.
     4. Маълум бир гурухдаги сузлар руйхатини мустакил равишда тузиш.
Укувчиларнинг суз бойлигини ошириш укилганида уларга маълум бир
гурухдаги сузлар лугатини тузишни топшириш мумкин.  Маълум бир мавзу
урганилгандан кейин мустакил иш сифатида топширик бериш мумкин. Она тили
дарсларида маълум бир сузнинг маъносини шархлаш, сузлар руйхатини тузиш каби
амалий ишларга тез-тез мурожаат килишга тугри келади.
Она тили машгулотларида нутк устириш борасида укувчилар нуткини куп маъноли
сузлар, маънодош ва карама-карши маъноли сузлар, уядош сузлар, тасвирий ифода
ва иборалар билан бойитишга алохида эътибор бериш керак. Чунки бу сузлар
тилимизнинг лексик бойлиги, фикрни бадиий ифодалашнинг энг асосий
воситасидир.
Шундай килиб ёрдамчи мактабда нутк устириш  жараёнида болалар нуткини
ривожлантириш биринчи навбатда уларнинг суз бойлигини лексик компонентини
ошириш такозо этади. Укувчиларни доимий равишда улар биринчи марта дуч
келаётган янги сузлар билан таништириб бориш, сузларнинг янги маъно
кирраларини очиб бериш, нуткдаги кам истеъмол сузларни сер истеъмол сузларга
айлантириш, адабий тил учун зид булган сузларни укувчилар нуткидан чикариб
ташлаш факат она тили фанининг эмас, балки мактабда укитиладтган барча
фанларнинг, шунингдек оила ва жамоатчиликнинг асосий вазифасидир.
Она тили машгулотларида кузатиш ва таккослашдан фойдаланиб,сузнинг маъносини
шархлаш, сузларни гурухлаш, мустакил равишда маълум гурухдаги сузлар руйхати
ва изохли сузлар руйхатини тузиш, укувчилар нуткини куп маъноли, маънодош ва
карама-карши маъноли сузлар, уядош, товушдош сузлар билан бойитиб бориш
ишлари жуда катта коррекцион ахамиятга эга булиб, укувчиларни тилимизни
тасвирий воситаларидан уринли фойдаланишга ургатади.
Укувчиларнинг гап устида ишлаш ва гап тузиш махоратини кенгайтириш (нуткнинг
синтактик томони устида ишлаш).
              Синтаксиснинг асосий объекти суз бирикмаси ва гапдир.              
Синтаксис курси лексикология, фонетика, орфография, морфология, пунктуация,
нутк устириш билан богланади.
Синтаксис укитишда укитувчи богланишли нуткга алохида эътибор беради, чунки
синтаксисдан олиб бориладиган дарсларнинг асосини богланишли нутк ташкил
этади. Гап- фикрни огзаки ва ёзма ифода этишнинг ягона формаси. Шунинг учун
нуткнинг синтактик томони устида ишлаш жараёнида укувчиларнинг фикрлаш
кобилиятини устириш, билиш фаолиятидаги камчиликларни коррекциялаш асосий
вазифа хисобланади.
Гап- фикрнинг энг кичик булаги. Укувчи гап оркали кузлаган укилгани хакида
хабар бериши, тингловчидан бирор вокеа ходисани сураши, хис хаяжон ва буюриш
каби мазмунни ифодалаши мумкин.
Маълумки, тилнинг курилиши, унинг таянч воситалари боланинг онгида шаклланган
булиб, соглом бола гапдан бемалол фойдаланиш куникмаларига эгадир. Она
тилининг грамматик курилишидан тамомила бехабар киши хам гапни грамматик
жихатдан тугри тузади. Мактаб болаларининг гап куриш махоратини кенгайтиради
ва такомиллаштиради.
Грамматика орфография дарсларида ёрдамчи мактаб укувчилари гапнинг бош
булаклари: эга ва кесим; иккинчи даражали булаклари аникловчи, тулдирувчи,
изохловчи: гапнинг ифода укилганига кура турлари: содда ва кушма гаплар каби
зарурий материаллар билан танишадилар ва бу шубхасиз, уларнинг гап куриш
махоратини анча кенгайтиради. Она тилининг изчил курсини урганишда
укувчилардаги мавжуд малак ва куникмалар ривожлантирилади. Улар гап оркали
фикрни ихчам, тугри ва таъсирчан ифодалашнинг турли йуллари ва усуллари билан
танишадилар.
Она тили машгулотларида гап устида ишлашнинг йуллари ранг-барангдир. Уларнинг
айримларига тухталиб утамиз.
1.Гапни ихчамлаштириш. Ихчам фикр-таъсирчан фикрдир.
Шунинг учун нутк устириш даврида куйиладиган талаблардан бири фикрни ихчам
шаклда, изчиллик билан баён килишга ургатишдир. Укувчи гап куришда бирорта
ортикча сузни ишлатмаслиги, укилганни ифодаловчи сузни топиб куллаши, суз ва
суз бирикмаларини тугри алокага киритиши, гап булакларининг оддий ва узгарган
тартибига катъий амал килиши лозим.
Фикрни ихчам баён килиш учун узбек тилининг имкониятларидан тугри фойдаланиш
талаб этилади. Укувчиларни берилган гаплардан мазмунга салбий таъсир
этмайдиган маълум бир сузни тушириб колдиришга ургатиш гапни ихчамлаштиришга
ургатишнинг энг асосий йулларидан биридир. Масалан, Мен синфда утирибман. Мен
синфдаман. Ишлаган пайтда халакит берманг. Ишлаганда халакит берманг.
2.Гапни кенгайтириш ва торайтириш. Гапни кенгайтиришнинг энг кулай усули
кесимдан савол бериш оркали унинг эгаси ва иккинчи даражали булакларни топиб
куйишдир.
Масалан, укувчиларга “Бораман”, “Учишди”, “Курганмисиз?” сингари бир булакли
гапларни бериб, уларни аввал икки булаклигига (мен бораман, кушлар учишди,
Сиз курганмисиз? Каби, сунгра куп булаклига, кушлар каерга учишди?- Кушлар
иссик улкаларга учишди.- Кушлар кузда иссик улкаларга учишди ва х.к.)
айлантириш топширилади.
Айни вактда содда ёйик гапларни йигик гапларга айлантириб, гапни торайтириш
усулидан фойдаланиш мумкин.
3.Гапнинг мазмунини саклаган холда шаклини узгартириш.
Бу иш купрок берилган гапларда сузларни уларнинг маънодошлари ва уядошлари
билан алмаштириш оркали, гап билан ифодалаган кесим, эга, тулдирувчи, хол,
аникловчиларни кенгайтирилган бирикмаларга айлантириш, содда гаплардан кушма
гаплар ва аксинча, кушма гаплардан содда гаплар хосил килиш, кучирма гапларни
узлаштирма гапларга ва узлаштирма гапларни кучирма гапларга айлантириш каби
усуллар билан амалга оширилади.